Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кураш мусобақасининг туман босқичи ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди

×

 2023-04-15 15:16:28    152

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказидаги истироҳат боғида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида спортнинг кураш ва белбоғли кураш турлари бўйича мусобақанинг туман босқичи ўтказилди. 

Мазкур мусобақада маҳаллаларда истиқомад қилувчи 110 нафардан зиёд ҳаваскор курашчилар қатнашди. 
Эркаклар кураш бўйича 60, 66, 73 ва +73, белбоғли кураш бўйича эса 66, 81 ва +81 кг. вазн тоифаларида гиламга кўтарилган бўлсалар, аёллар 57 ва 70 кг. вазн тоифасида кураш баҳсларида, 58 кг. вазн тоифасида эса белбоғли кураш баҳсларида ғолиблик учун бел олишди.

Муросасиз кечган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда ҳомийлар томонидан тегишли дипломлар, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов, туман прокурори ўринбосари Ойбек Ғаниев ва бошқа расмийлар иштирок этди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.