Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 98 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўштегирмондаги ички йўллар ҳам асфальтлаштирилди

×

 2023-04-17 17:00:41    200

PDF yuklash
Chop etish


Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Бағдод туманининг “Қўштегирмон-1” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Узун ва Ариқбўйи кўчаларининг жами 2 минг метр узунликдаги ички йўллари ҳам таъмирланиб, асфальт ётқизилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган мазкур амалий тадбир натижасида ҳам айни маҳалладаги ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой бўладиган кўчалар равон ва соз ҳолга келди.

Ободлик ва бунёдкорлик ишлари туманнинг яна кўплаб маҳаллаларида жадаллик билан давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.