Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хитойликлар Бағдодда текстилни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи
2023-04-19 17:21:27 258
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов Хитой Халқ Республикасининг “Secret of textile” Co. LTD компанияси таъсисчилари билан учрашув ўтказди. Қабул давомида, туманда текстил йўналишини ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда янги ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Хорижий сармоядорлар, аёллар қишки кийимлари, хусусан, пальто ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорни сифатли мавсумий кийим-кечак маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган лойиҳани айнан Бағдодда амалга оширишга катта қизиқиш билдирдилар. Бунинг учун туманда мавжуд бўш ва фойдаланишсиз турган бино-иншоотлардан амалдаги тартиб-таомилга асосан фойдаланилиши, қисқа вақтда 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши ва асосан хотин-қизларни иш билан таъминланиши лозимлиги юзасидан фикрлар алмашилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи – туман ҳокими ўринбосари Шерхон Камолдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда туманда хорижий корхоналар иштирокида 9 та лойиҳани тўлиқ қувватда ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.