Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байдарка ва каное бўйича Осиё чемпионати ғолиблари тақдирланди

×

 2023-05-01 19:43:00    157

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 26-30 апрель кунлари ўндан ортиқ давлат спортчилари иштирокида Самарқанд туманидаги сайёҳлик маркази ҳудудида жойлашган эшкак эшиш каналида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида байдарка ва каноеда эшкак эшиш, шунингдек, параканое бўйича Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилди.

Эътиборлиси, мазкур мусобақаларда бағдодлик спортчилар ҳам муваффақиятли қатнашиб, якунда 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишди.

Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Саиджон Давлатов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов, мутасадди ташкилотлар вакиллари Осиё чемпионларини қутлаш учун ташкилланган учрашувларда тўпландилар.

Чемпионларнинг навбатдаги ғалабалари, баҳслар давомида кўрсатган матонатлари устоз-мураббийлари ва спорт мактаби тарбияланувчилари, аҳоли вакиллари томонидан муносиб эътироф этилди.

Спортчилар ва уларнинг ота-оналарига иззат-икром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Лочинбек Эсоналиев (Болғоли қишлоғи) – К4 500М тоифаси бўйича биринчи ўрин ва олтин медаль, Гулшода Ғанижонова (Қўштегирмон қишлоғи) – К4 500М тоифаси бўйича ҳамда Иродахон Рустамова – (Ойдинбулоқ қишлоғи) 200-500М тоифаси бўйича иккинчи ўрин ва кумуш медални қўлга киритдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.