Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қирқволиданинг Обод кўчасида электр таъминоти яхшиланди

×

 2023-05-02 15:59:46    129

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қирқволида” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Обод кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари ҳудудда электр таъминотини яхшилашда амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилишган эди.

Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш мақсадида, туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан, электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Обод кўчасига 11 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Шунингдек, шу манзилда жойлашган 570-сонли 250 кВА ли трансформатор пунктидан чиқувчи 0.4 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоғи таъмирдан чиқарилиб, соғ ҳолатга келтирилди.

Натижада, ҳудуддаги 50 дан зиёд хонадонларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.