Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди

×

 2023-05-08 16:05:46    218

PDF yuklash
Chop etish


Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос энг эзгу қадриятлардандир. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, том маънода, миллий қадриятга айланди. 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бағдод туманида ҳам тантанали тадбир ташкилланди. Унда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, байналминаль жангчи-фахрийлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг оила аъзолари, туман мудофаа бўлими раҳбарияти ва ҳарбий хизматчилар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбир иштирокчилари Хотира майдонига ташриф буюришиб, бундаги ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйишди; жанговор ҳаракатларда, хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси учун муқаддас Қуръон оятлари тиловат қилиниб, сарҳадларимизда тинчлик ва осойишталик барқарор, бозорларимиздаги тўкин-сочинлик бардавом, халқимиз турмуш тарзи бундан-да фаровон бўлишини тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон Ветеран, жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Фарғона вилояти Бағдод тумани бўлинмаси раиси Турғунбой Абдураҳмоновга кўра, Иккинчи жаҳон урушига 7 минг нафарга яқин бағдодлик алп йигитлар жалб этилган бўлиб, уларнинг 4 минг нафардан зиёдроғи ўз оиласи даврасига қайтиб келган. 300 нафар бағдодлик аскарлар жанг майдонларида бедарак йўқолган. 

Бугун нишонланаётган байрам шундай бир кунки, у шу юртда яшаётган ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадон учун бевосита дахлдор бўлган, уларнинг ҳаётида қандайдир чуқур из қолдирган тарихий санадир.

Шубҳасиз, диёримизда ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун. Ана шу эзгу мақсад истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади. Зотан, бугун Ўзбекистон – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлатга айланди. Бу йўлда жон фидо қилган инсонлар хотираси эса бугунги авлод қалбида асрлар давомида мангу қолади. 

Тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ташкил этилиб, эзгу тилаклар ҳамда куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.