Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида саккизта кўчани асфальтлаш ишлари давом этмоқда

×

 2023-05-10 17:20:49    141

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 3 минг 400 метр масофадаги саккизта кўчага асфальт ётқизилмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан 1 млрд. 530 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

-  “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида олиб борилган ишлар аҳолининг қувончига сабаб бўлаётир, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Азизбек Эргашов.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.