Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ислоҳотлар самараси: жорий йил бошидан буён Бағдоддаги 19 та маҳаллада 30 кмдан зиёд ички йўллар асфальтланиб, бу борадаги ишлар яна 4 та маҳаллада давом этади
2023-05-12 17:12:01 214
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Бағдод туманидаги 23 та маҳаллада жами 39,61 км узунликдаги ички йўжалик йўллари асфальтланиши белгиланган. Туман ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси Собитали Жабборовнинг маълум қилишича, шу кунга қадар 19 та маҳаллада 30,3 км ички йўлларга асфальт ётқизилиб, яна 4 та ҳудудда 9,3 км.лик йўллар асфальтлашга шай ҳолатга келтирилган.
Жумладан:
“Обод юрт” МФЙда Тинчлик, Мустақиллик ва Навбаҳор кўчалари – жами 2,9 км;
“Хўжақишлоқ” МФЙда Чирой ва Ҳазрати Ҳазиний кўчалари – жами 2 км;
“Миришкор” МФЙда Заковат ва Рамазон кўчалари – жами 3,4 км (давом этмоқда);
“Қирқволида” МФЙда Обод, Мурувват ва Саховат кўчалари – жами 3,2 км;
“Амиробод” МФЙда Сафо, Озодлик ва Тинчлик кўчалари – жами 2 км;
“Майлавой” МФЙда Ёшлик ва Наврўз кзчалари – жами 1 км;
“Саидобод” МФЙда Янги аср, Янги ариқ ва Мактаб йўли кўчаларида – жами 1 км;
“Самарқанд” МФЙда Ибрат кўчаси – жами 1 км;
“Меҳнатобод” МФЙда Тинчлик кўчаси – жами 1 км;
“Пахтаобод” МФЙда Нури иймон кўчаси – жами 2 км;
“Наврўз” МФЙда Тафаккур кўчаси – жами 1 км;
“Хитой” МФЙда Янгиобод кўчаси – жами 1 км;
“Чуваланчи” МФЙда Янгиобод кўчаси – жами 1 км;
“Қўштегирмон-1” МФЙда Узун ва Чорбоғ кўчалари – жами 2 км;
“Бордон” МФЙда Дўстлик, Ўрикзор, Ҳунармандлар-1 ва Ҳунармандлар-2 кўчалари – жами 2,2 км;
“Дўстлик” МФЙда Бобуршоҳ кўчаси – жами 1 км;
“Чўринди” МФЙда Ёшларобод кўчаси – жами 1,1 км;
“Дўрманча” МФЙда 26-умумий ўрта таълим мактаби филиалига элтувчи кўчалар – жами 1 км;
“Бедарак” МФЙда Олмазор ва Гузар кўчалари – жами 1 км узунликдаги ички йўллар тўлиқ асфальланди.
Шунингдек,
“Қароқчитол” МФЙда Баркамол, Ҳамжиҳат ва Саховат кўчалари – жами 2,5 км;
“Қўғоли” МФЙда Қўрғонча кўчаси – жами 1,3 км;
“Қаҳат” МФЙда Карвон кўчаси – жами 1 км;
“Нурафшон” МФЙда Қулбек, Деҳқон, Бирдамлик, Нурли келажак, Ҳуррият ва зиёкор кўчалари – жами 4 км узунликдаги ички йўллар асфальтлашга тайёр.
Таъкидлаш лозимки, ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 17 млрд.825 млн. сўм маблағ ажратилган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.