Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

×

 2023-05-16 18:19:00    129

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этишди.

Мазкур қабулда фуқаролар моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик масаласида, қишлоқ хўжалигига оид бўлган масалалар, тиббиёт муассасаларида даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатиш, болалар нафақаси, доимий иш билан таъминлаш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.

Туман ҳокими томонидан ҳар бир фуқаронинг муаммоси тингланди, ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.