Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда "Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи ўтказилди

×

 2023-05-16 18:21:05    127

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичи ўтказилди. 

Таъкидлаш керакки, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан илк бор ташкил этилган ва улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ушбу фестивалга туманда алоҳида эътибор ҳамда масъулият билан тадорик кўрилди. Хусусан, туманда мавжуд корхона ва ташкилотларда, таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда фестиваль доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, Она шахсиятини улуғловчи адабий-бадиий кечалар, кўрик-танловлар ўтказилди. Умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 40 минг нафарга яқин ўқувчи ўзининг меҳрибон онасига дил изҳорлари баён этилган мактублар тайёрлашди. Уларнинг турли йўналишлардаги ижодий ишлари ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилинди.

Фестиваль якунига бағишлаб ташкилланган тадбирда сўз олганлар мазкур ташаббуснинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни, жамиятда оналар мавқеини оширишдаги бемисл аҳамияти хусусида фикр юритдилар.

-  Халқимизда “Уйи тинчнинг – кўнгли тинч” деган ибора бор. Уйимизнинг, кўнглимизнинг тинчлиги дуогўй оналаримиз шарофати билан барқарор. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёш оилаларга имтиёзли кредит асосида уй-жойлар берилиши, кредит маблағлари ажратилиши, энг муҳими, улар бандлигини таъминлаш ва пировард натижада, аёллар учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар минглаб хонадонларга қувонч олиб кирмоқда, - дея таъкидлади туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Аёлга, Онага эҳтиром давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хотин-қизлар ўзларига берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаолият майдонига дадил чиқа бошладилар. Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашга кўрсатилаётган ғамхўрлик туфайли оила ҳамда жамиятда соғлом муҳит шаклланиб бормоқда. Қувонарлиси, бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг жорий йилда ҳам давом эттирилиши аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юқори даражага кўтариш тўғрисидаги Президент қарорларида алоҳида қайд этилмоқда.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда турли номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, якуний босқичда муносиб тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Туман Маданият бўлими ходимлари, таниқли санъаткорлар ижросида янграган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.