Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда журналистлар ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкилланди
2023-05-19 18:53:10 200
Бағдод туманида “Ташаббусли бюджет” асосида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан журналистлар ҳамда блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.
Матбуот анжуманида, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига бўлган қизиқиш фуқароларда йилдан-йилга ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Чунончи, 2022 йил “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида 7 млрд. 220 млн. сўмлик жами 7 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлса, 2023 йил 1-мавсумида 31 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларни амалга ошириш учун 36 млрд. 774,6 млн. сўм йўналтирилади.
- Албатта, бунда Давлатимиз раҳбарининг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117-сонли қарори муҳим аҳамият касб этди. Аввалроқ ғолиб деб топилган 6 та лойиҳага қўшимча, айни мана шу қарор билан, 2 мингтадан ортиқ овоз тўплаган яна 25 та лойиҳа Республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бўлди. Ушбу кўрсаткич билан Бағдод тумани нафақат Фарғона вилоятида, балки республикада Ўзбекистон туманидан кейин 2-ўринни эгаллади, - дейди туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акбаржон Тожиев.
Таъкидланишича, туманда ғолиб деб топилган 31 та лойиҳанинг 19 таси бевосита маҳаллалар инфратузилмаси, жумладан, ички йўлларни асфальтлаш, ичимлик сув ва электр таъминотини яхшилашга қаратилган бўлса, қолган 12 тасида ижтимоий соҳа объектлари – таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ёки янгидан қуриш назарда тутилган.
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Саиджон Давлатов иштирокида ўтган матбуот анжумани якунида журналист ва блогерларнинг мавзуга оид саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.
Шундан сўнг, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича туманда амалга оширилаётган ишларни манзилли ўрганиш мақсадида пресс-тур ташкилланиб, иштирокчилар дастлаб “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Айтиш лозимки, ушбу маҳаллада мавжуд хонадонларнинг ҳеч ҳеч бирига шу вақтга қадар ичимлик суви тармоқлари кириб бормаган эди. Айни кунларда ҳудудни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича белгиланган ишлар охирига етказилмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан 3 млрд. 535,8 млн. сўм маблағ ажратилган.
Пресс-тур иштирокчилари туманнинг “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлишди. Айни манзилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йиларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, 3 минг 400 метр узунликдаги ички хўжалик йўлларини асфальтлаш ишлари давом этмоқда.
Умуман олганда, Давлатимиз раҳбарининг 408-сонли қароригага асосан, туманда 39 та лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 32 млрд. 690 млн. сўм маблағ ажратилган. Ушбу лойиҳаларнинг 23 таси ички хўжалик йўлларини асфальтлаш (жами 38,6 км.), 14 таси ичимлик сув таъминотини яхшилаш (жами 32,3 км. масофада ичимлик сув тармоқларини янгидан тортиш, 14 та сув қудуғини қазиш, 3 та трансформатор, 9 та сув минораси ва 5 та сув насоси ўрнатиш, мавжуд 3 км. узунликдаги тармоқни таъмирлаш), 1 таси электр таъминотини яхшилаш (2 та трансформатор ва 70 та бетон таянч ўрнатиш, 800 метр тармоқ тортиш) ва яна 1 таси аҳоли томорқаларини суғоришдаги муаммоларни бартараф этишга (2 та тик қудуқ қазиш) қаратилган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.