Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
2023-05-20 17:05:00 202
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги – LV (эллик бешинчи) сессияси бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга дахлдор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган сессия аввалида ташкилий масала кўриб чиқилди:
Туман ҳокимининг жорий йил 19 апрель кунги 63-11-152-Q/23-сонли, Миртазақулов Қаҳрамон Мирзараҳимовични Бағдод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги;
Туман ҳокимининг жорий йил 5 май кунги 74-11-152-Q/23-сонли, Махсудов Улуғбек Ойболаевични– Бағдод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорлари депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раисининг 2023 йил 1-чораги давомида туманлараро суд томонидан одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлар юзасидан ахбороти;
1-сектор раҳбари (Ю.Хусаинов)нинг 2023 йил 1-чорагида сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
3-сектор раҳбари (Ф.Хайитов)нинг 2023 йил 1-чорагида сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳамда туманда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
4-сектор раҳбари (А.Абдураҳмонов)нинг 2023 йил 1-чорагида сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
Туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар ажратиш бўйича туман ҳокими биринчи ўринбосари (С.Давлатов)нинг ҳисоботи;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари (А.Тожиев)нинг ҳисоботи;
Ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи (А.Салимов)нинг ҳисоботи тингланди.
Якунда, сессия кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.