Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Намунадаги трансформатор мукаммал таъмирланди

×

 2023-05-23 18:48:16    30

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан ҳудудларда электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 282-трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. Хусусан, трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш, ҳимоявий ҳудудни ободонлаштириш, шунингдек, ҳаво узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ишлари бажарилди. Натижада, 72 та аҳоли хонадони ҳамда 3 та тадбиркорлик субъектида электр таъминоти яхшиланди.

Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Умуман олганда, ушбу мавсумда 143 та трансформатор пункти ва 335,6 км. узунликдаги тармоқни жорий таъмирлаш, 66 та транформатор пункти ва 171,1 км. узунликдаги тармоқни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 772 ва км. узунликдаги тармоқларини дарахт шоҳларидан тозалаш ишлари олиб борилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.