Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик ёшлар учун “Маърифат тур” лойиҳаси ташкилланди

×

 2023-05-23 18:52:39    232

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида, “Маърифат тур” лойиҳаси доирасида, маҳаллалардаги ёшларнинг диққатга сазовор жойлар, тарихий обидалар ҳамда қадамжолар бўйлаб саёҳатлари ташкил этилди.

Бугунги кун ҳам туманнинг бир гуруҳ ёшлари учун эсда қоларли тарзда кечди. Улар Қўқон шаҳри ва Риштон туманида бўлиб, тарихий обидаларни зиёрат қилишди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни бўлиб ўтган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Шунга мувофиқ, айни кунларда давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти. Улар иштирокидаги “Маърифат тур” лойиҳаси ҳам бунда катта ўрин тутади.

Бағдодлик ёшлар Қўқондаги тарихий обидалар зиёратига отланиб, шаҳардаги “Буюк алломалар” музейи, Қўқон Жоме масжиди ва Худоёрхон ўрдасида бўлишди. Яна бир гуруҳ ёшлар эса Риштон кулолчилик тарихи билан танишиш мақсадида уста кулол Тоҳиржон Ҳадаровнинг кулолчилик уй музейи ҳамда Риштон Кулолчилик маркази мажмуасида бўлиб, катта таассуротларга эга бўлишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги, Республика Маънавит ва маърифат”маркази Бағдод туман бўлинмаси, туман фавқулотда вазиятлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Бағдод тумани бўлинмаси ҳамроҳлигида бугунги кунларини мазмунли ўтказган ёшларга шоир Аъзам Маҳмуд ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.

Туманнинг барча маҳаллаларидан таклиф этилган 100 нафар ёшларга саёҳатлари давомида тушлик ташкилланди, музқаймоқлар ҳамда салқинлантирувчи ичимликлар тортиқ этилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.