Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик миришкорлар ғалла ўримига шай

×

 2023-05-26 19:35:42    139

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани деҳқонлари бу йил 7 минг 600 гектар майдонда ғалла етиштирмоқдалар. Айни пайтда бошоқлар етилиб, ўрим бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Шу кунларда далаларда муҳим агротехник тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга ҳозирлаш ишлари қизғин паллага кирган.

Тумандаги ғаллачилик кластери – “Бағдод қишлоқ хўжалиги техника МТП” масъулияти чекланган жамияти устахонасида комбайнлар ҳамда фермерларга қарашли техникаларни марказлашган ҳолда таъмирлаш йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда 24 та комбайн тумандаги 184 фермер хўжалигида ғалла ўримини олиб бориш учун тайёрлаб қўйилди.

Шу муносабат билан айни масканда комбайнларнинг мавсумга шайлиги юзасидан техник кўрик ва ғалла ўрим-йиғимига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари, ўрим отрядлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, комбайн бош операторлари ва ёрдамчи операторлар ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок қатнашди.

Таъкидланганидек, ғалла ўрим-йиғим мавсумини тизимли ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда 24 та ўрим отряди ташкил этилиб, уларга 24 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 144 та дон ташиш (юк автомобиллари), 4 та кўчма устахона ва 8 та ёқилғи ташиш техникаси бириктирилган. Шунингдек, ҳар бир ўрим отряди махсус жиҳозланган кўчма дам олиш хоналари, зарур маиший буюмлар билан тўлиқ таъминланган.  

Семинарда, мавсумни беталафот ва уюшқоқлик билан ўтказиш учун белгиланган вазифаларга жиддий ёндошиш лозимлиги бўйича масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.