Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўрманчалик Мадинанинг бандлиги таъминланди

×

 2023-06-05 17:32:09    236

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ишлари агентлигининг Бағдод тумани бўлинмаси тавсиясига кўра, “Дўрманча” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мадинахон Исроиловага икки чокли замонавий тикув машинаси субсидия асосида берилиши ҳисобига, фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бу ҳақда маҳалладаги ёшлар етакчиси Ботиржон Абдумаликов маълум қилди.

Маҳалла тизимидаги ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳати – эндиликда барча соҳалар бўйича масалалар шу йўналишлар мутахассислари томонидан кўриб чиқилмоқда. Масалан, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳоким ёрдамчиси шуғулланса, ёшлар муаммоси билан ёшлар етакчилари ишлаяпти. Хотин-қизлар масалалари эса, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан ўрганилмоқда. Маҳалла раиси мана шу мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириб бормоқда.

-  Бизнинг ҳудудда ҳам ишни тўғри ташкил этишда барча йўналишларда чора-тадбирлар белгилаб олинган, - дейди Б.Абдумаликов. – Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, вертикал тизимни яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида иш олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож, аҳволи оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича яратилган тизим доирасида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар самара бераётир.   

Ёшлар ечакчисининг маълум қилишича, ногиронлиги мавжуд (II гуруҳ) ва 1 нафар фарзанди бўлган Мадинахон Исроилова чеварчиликнинг сир-асрорларини яхши ўзлаштирган. Энди у замонавий тикув машинасидан фойдаланиб, рўзғорининг кам-кўстини бутлаб олади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.