Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қароқчитолда 3 минг метрдан ортиқ узунликдаги ички йўллар "бир деганда асфальтлаш"га тайёр ҳолга келтирилди

×

 2023-06-05 17:33:32    205

PDF yuklash
Chop etish


Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117-сонли қарорига биноан ғолиб деб топилган таклифлар қаторидан Бағдод туманининг "Қароқчитол" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3 минг метрдан зиёд ички хўжалик йўлларини асфальтлаш лойиҳаси ҳам ўрин олган эди. 

МФЙ раиси Иззатулло Тошпўлатовнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳа асосида ҳудудда аллақачон бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. 

- Жами 3 минг 20 метр узунликдаги ички йўлларимизга шағал ётқизилиб, бир деганда асфальтлашга тайёр ҳолга келтирилди. Шағал қопламаси йўл қисмига мустаҳкам ўрнашиб олгач, асфальтлашни бошлаб юборамиз. Лойиҳада, ҳудуддаги тор кўчалар ҳамда мактаб ва боғчага элтувчи йўлларни биринчи навбатда асфальтлаш назарда тутилган. Бу ишлар юртимиздаги муҳим сиёсий тадбир олдидан фуқаролар қалбида шукроналик ва миннатдорлик туйғуларини янада оширмоқда, - дейди И.Тошпўлатов.

Аввалроқ, давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, айни ҳудудда 2,5 километр узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилиб, асфалтьлашга тайёр ҳолга келтирилгани ва бунинг учун давлат бюджетидан 1 млрд. 125 млн. сўм маблағ йўналтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.