Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан ўтмоқда

×

 2023-06-06 17:39:26    333

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида ғалла ўрим-йиғими жадал суръат олмоқда. Туман ғаллакорлари барча агротехник тадбирларни вақтида амалга оширгани бугун ўз натижасини бераётир. 

Бу йил туманда 7 минг 600 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Айни кунларда далаларда пишиб етилган дон 24 та замонавий комбайн ёрдамида ўриб-йиғиб олинмоқда.

Ғаллани исроф қилмай йиғиштириб олиш учун 24 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, комбайнчи ва бошқа ишчиларга барча шароитлар яратилган. Мавсум давомида фермер хўжаликлари томонидан давлат харидлари учун 19 минг 300 тонна дон етказиб бериш режалаштирилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.