Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир муаммоли трансформатор мукаммал таъмирланди

×

 2023-06-08 18:57:43    133

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан ҳудудларда электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Хўжақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 34-трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. Хусусан, трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш, ҳимоявий ҳудудни ободонлаштириш, шунингдек, ҳаво узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ишлари бажарилди. Натижада, 134 та аҳоли хонадони ҳамда 10 дан зиёд тадбиркорлик субъектида электр таъминоти яхшиланди.

Умуман олганда, ушбу мавсумда 143 та трансформатор пунктини жорий, яна 66 та транформатор пунктини эса мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.