Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловдаги янгиликлар

×

 2023-06-09 18:42:39    130

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирги кунларда юртимизда катта сиёсий жараён арафасида бўлиб бу йилги сайлов аввалги сайлов жараёнларидан ҳуқуқий-меъёрий асослари жиҳатдан тубдан фарқ қилади.

Яъни, 2019 йил 25 июнда 18 боб, 103 моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинган. Унда сайлов жараёнларини ташкиллаштириш ва ўтказишга доир 26 та меъёрий ҳужжатга ўзгартириш киритилган.

Ўзбекистон Республикасида сайловни ўтказишнинг асосий тамойиллари, кузатувчилар, сиёсий партиялар ваколатли вакиллари ва ОАВ вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайловолди ташвиқоти ва овоз беришни ташкил этиш, ўтказиш каби муҳим жиҳатлар асослаб берилди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилди.  

Бу йилги сайловлар фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга бефарқ эмаслигини яққол кўрсатмоқда. Сайловчилар номзодларнинг дастурлари билан танишиб, юрт равнақига дахлдор устувор масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини холис билдирмоқда.  

Сайлов қонунчилигига биноан сиёсий партиялар адолат, тенг ҳуқуқлилик, очиқлик ва ошкоролик тамойилларига асосланиб, ўз номзодларини рўйхатдан ўтказиб, сайловолди тарғиботларини Кодексга биноан ўтказмоқда.  

Сайловда иштирок этган номзодларнинг дастурларида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалардаги муҳим устувор масалалар ва уларнинг ечими ўз таҳлилини топмоқда.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини кучайтириш, халқнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, камбағаликни бартараф этиш, ижтимоий муҳофазани кучайтириш, таълим, фан, санъат, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ислоҳотларни янада мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик асосида аҳолининг фаровон турмуш-тарзини таъминлаш, ўз манфатларини ҳимоя қилган ҳолда дунё мамлакатлари билан халқаро муносабатларни яхшилаш масалалари номзодлар дастурида ўз аксини топмоқда.  

Номзодлар сайловолди тарғиботи географик кўлами, сифати ва аудиторияси жиҳатидан ҳам аввалгилардан фарқ қилмоқда. Номзодлар, ҳудудларга бориб сайловчилар билан ўзаро мулоқотда уларни ташвишлантираётган муаммоларни ўрганмоқда. Энг муҳими, янги Ўзбекистонда янгича сайловларнинг кўриниши яққол кўзга ташланмоқда.  Сайлов ниҳоятда муҳим сиёсий жараён. Унда иштирок этиш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчи. Бу жараённи  кўтаринки кайфиятда ўтказиш, унда барча аҳоли қатламининг фаол иштирокини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.  

Ўзбекистоннинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган, юрт равнақини ўз тақдири билан чамбарчас боғлаган, истиқболда юксак ва эзгу мақсадларни кўзлаб яшаётган халқимиз номзодлар дастурлари билан тўлиқ танишиб, танлаган номзодига овоз бериши мақсадга мувофиқдир. Энг муҳими, қайси ҳудудда овоз бериш эмас, шу юртга дахлдорлигини ҳис этиб, муносиб номзодга холис овоз беришдир лозимдир.

И.ИСАКОВ, 

Бағдод тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази раҳбари.