Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 97 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули ташкилланди

×

 2023-06-13 17:14:14    130

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов иштирокида, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида, фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашган қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Шу куни жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди. 
Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.