Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хитойнинг ички йўллари текис-равон бўлди

×

 2023-06-13 17:15:46    125

PDF yuklash
Chop etish


"Ташаббусли бюджет" асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 

Бағдод туманида мазкур лойиҳа ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилаётир.

"Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилги биринчи мавсумида ғолиб деб топилган таклиф асосида “Хитой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички хўжалик йўлларининг 3,5 км қисмини асфальтлаш якунланди. Бунинг учун бюджетдан 1,2 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Таъкидлаш керакки, туманда ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.