Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда ташкил этилган ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида 1 минг 200 нафар бола мавсумни мароқли ўтказмоқдалар

×

 2023-06-15 10:22:21    130

PDF yuklash
Chop etish


Ёзги таътил мавсумида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, жисмоний ва ақлий салоҳиятларини янада юксалтириш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида Бағдод туманидаги 2-, 11-, 17-, 19-, 25- ҳамда 30-умумий ўрта таълим мактабларида ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилди. 

Эътиборлиси, мазкур оромгоҳларда 1 минг 200 нафар бола қайноқ фаслни ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтказмоқдалар. Беш муҳим ташаббус доирасида ташкилланган фан ва спорт тўгараклари, кутубхоналар, спорт заллари, компьютер ва тиббиёт хоналари болалар ихтиёрига топширилган. Бола руҳиятига ижобий таъсир кўрсатувчи кинофильмлар ва мультфильмлар намойиши ҳам оромгоҳлар кунлик фаолиятидан ўрин олган.

Соғломлаштириш даврида турли маданий-дам олиш тадбирлари, жумладан, таниқли хонандалар, спортчилар, илм-фан ва турфа касб эгалари билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Болалар ўртасидаги ижодий ишлар ва расмлар танловлари, "Заковат" интеллектуал ўйинлари, бадиий-саҳнавий чиқишлар таътил кунларининг янада мароқли ўтишида омил бўлаётир.