Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик ҳоким ёрдамчиси Хитойда тажриба орттиряпти

×

 2023-06-15 10:39:28    200

PDF yuklash
Chop etish


ввал хабар берилганидек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан саралаб олинган 20 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой давлатига тажриба ўрганиш учун юборилган. Улар 2 ҳафта давомида “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида мутахассислардан таълим олади.

Эътиборлиси, туманимизнинг "Қўшчинор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Элбек Қодиров ҳам ҳозирда Хитой Халқ Республикасида бўлиб, хорижлик мутахассислар ёрдамида тажриба орттирмоқда.

- Кунларимиз жуда тиғиз ва самарали ўтяпти, - дея бизга хабар йўллайди Э.Қодиров. - Ишонаманки, бу ерда олаётган билим ва кўникмаларимиз келгуси фаолиятимизда албатта ўз самарасини беради. Семинарлар ва амалий машғулотлардан сўнг шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, афсонавий Чин ўлкаси ҳақидаги тарихий маълумотларни ўрганиш учун ҳам вақт ажратяпмиз.

Маълумот учун, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитой давлатининг Камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга мувофиқ жорий йил сўнгига қадар 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой тажрибасини ўрганиши кўзда тутилган.

Хориж сафари 2 ҳафта давом этади. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.