Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чекхитойда 1 июлдан эътиборан 270 дан зиёд хўжаликни марказлашган тарзда ичимлик суви билан таъминлаш бошланади

×

 2023-06-16 17:06:12    195

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик сув муаммоси ижобий ҳал этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарори мазкур муаммо ечимида асосий омил бўлди.

Лойиҳага кўра, 2 та янги қудуқ қазилиб, сув миноралари, трансформаторлар ва ҳимоявий тўсиқлар ўрнатиш, шунингдек, 3 минг 820 метр масофада тармоқ тортиш назарда тутилган бўлиб, тез орада ҳудуддаги 274 та хўжаликда ичимлик сув билан боғлиқ муаммо батамом ҳал этилади.

- Бу муаммо анчадан бери бизни ўйлантириб келаётган эди, - дейди МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиев. - Аввалдан мавжуд биргина қудуқ ва эски тармоқлар ҳам деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Президентимизнинг бу қарори ҳудудимизда инфратузилма билан боғлиқ муаммоларнинг бирин-кетин ижобий ҳал қилинишини таъминламоқда. Аҳолимиз бўлаётган бу ишлардан, янгиланишлардан жуда миннатдор, катта-ю кичик раҳмат айтяпти.

Ҳоким ёрдамчисининг айтишича, маҳаллада ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси атиги 20 фоизни ташкил этади. Янги лойиҳа доирасидаги ишлар тўлиқ якунланиб, 1 июлдан аҳолига марказлашган тарзда хизмат кўрсатила бошлангач эса, бу кўрсаткич 80 фоизга етади. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.