Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳосилдорликни 90 центнердан оширган фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда

×

 2023-06-19 14:15:26    128

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг барча ҳудудларида ғалла ўрими авжида. Жорий йилда 7 минг 600 гектар майдонда бошоқли дон етиштириб, ундан 27 минг 100 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олишни мақсад қилган миришкорлар ўрим ишларини уюшқоқлик билан олиб бормоқда. Жараёнда 20 та дон ўриш комбайни ва 144 та дон ташиш (юк автомобиллари), 4 та кўчма устахона ва 8 та ёқилғи ташиш техникаси мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун жалб этилган.

Мавсум бошидан буён (18 июнь ҳолатига) 13 минг 852 тоннадан ортиқ дон умумий хирмонга уюлди.

Илғор ғаллакорлар эса бирин-кетин зафар марраларини забт этишмоқда. Эътиборлиси, маррани забт этган кўпгина хўжаликларда ҳосилдорлик 90 центнердан зиёдроқни ташкил этди. Жумладан, “Яшил водий пахтазори” (94,8 ц), “Хосиятхон қизи Ҳадичахон” (95,9 ц), “Бағдод учқур тулпори” (90,0 ц), “Мўл ҳосил” (92,4 ц), “Хайрун самарун” (90,8 ц), “Солижон Аҳмедов” (91,2 ц), “Замин зиё” (98,7 ц), “Музаффар Ҳошимов боғи” (90,4 ц), “Исломбек Муҳаммадалиев” (91,7 ц), “Муҳаммаддиёр ғалласи” (93,9 ц), “Бағдод Абдуқундуз” (93,1 ц), “Турғунали ўғли Муроджон” (91,0 ц), “Ғайрат Шерали Бағдод” (93,4 ц) ва “Меҳмон ота гавҳари” (91,1 ц) каби фермер хўжаликлари энг юқори ҳосилдорликка эришдилар ҳамда туманда биринчилардан бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажардилар.

Ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.