Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда юқори ҳосилдорликка эришаётган фермерлар муносиб рағбатлантирилмоқда

×

 2023-06-22 17:03:14    112

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида жорий йил ҳосили учун экилиб, зарур агротехник тадбирлар асосида парваришланган 7 минг 600 гектар ғалла майдонларида ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Қувонарлиси, ҳалоллик ва тиришқоқликни меҳнатнинг омили деб билган кўплаб фермерларимиз ҳосилдорликни гектарига 90 центнердан оширишга муваффақ бўлдилар.

Ғалла ўрими мавсумини уюшқоқлик, бирдамлик билан бошлаган, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олишга астойдил киришган илғорлар, табиий, туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланишяпти.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ўрим қизғин тус олган дала майдонларида бўлиб, миришкорларни эришган ғалаба билан табриклади. Илғор фермер ва ишчиларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ғалла мавсумининг бориши, ўрим отрядлари учун яратилган шароитлар билан танишган туман раҳбари, дала меҳнаткашлари билан самимий мулоқот қилди. Уларга ҳалол ва баракали меҳнатларида унум тилади.

- Ватанимиз иқтисодий тараққиётига ҳалол меҳнати ва баракали ҳосили билан ҳисса қўшаётган фермерларимизга, минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобутсиз йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатаётган отрядлар аъзолари, комбайн операторлари, ташув техникалари ҳайдовчилари, хуллас, ҳамма-ҳаммага халқимиз номидан раҳмат айтаман, - деди туман ҳокими. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.