Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Элга меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат намунаси: Бағдод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга буғдой тарқатилмоқда

×

 2023-06-23 20:01:42    131

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Бағдод туманида жорий йилги ғалла ўрими мавсуми савобли амалларга бой бўлмоқда. 

Гектарлардан мўл ҳосил етиштирган фермерлар ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга бепул дон ва сомон боғламлари тарқатилиб, такрорий экин экиш учун ерлар ажратиб бериш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. 

Қурбон ҳайити арафасида амалга оширилаётган ана шундай хайрли ишлар туфайли кўплаб оилаларга баракали ризқ билан бирга қувонч ва шукроналик олиб кирмоқда. Маҳалла раислари ва йиғин фаоллари эса ушбу ҳиммат намуналари ўз эгаларига етказилишида яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.

Таъкидлаш керакки, кўзланган маррани забт этган фермер хўжаликлари сони кун сайин ортиб бораётир. Илғор фермерлар эса туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан муносиб рағбатлантириляпти. 

Бугун ана шундай эътиборга "Бағдод зиёси", "Хайрун самарун", "Яшил водий пахтазори", "Шабнам ғаллакор ери" ҳамда "Муҳаммаддиёр ғалласи" каби фермер хўжаликлари раҳбарлари муносиб кўрилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.