Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Норасида фарзандлар ҳамда муқаддас оила учун биз оилавий ажримга қаршимиз!
2023-06-23 20:02:49 245
Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳар ойнинг 26-санаси "Оилавий ажримларга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш куни" сифатида белгилаб олинди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова бугун Бағдод туманида бўлиб, маҳалла фаоллари, отинойилар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Мазкур учрашувда оилавий ажримлар, ажрим ёқасида турган оилалар, ўғил-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш каби омиллар алоҳида тилга олинди ҳамда кўтарилган масалалар юзасидан керакли тавсиялар берилди.