Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ мурожаатлар манзилли ўрганилди

×

 2023-07-04 19:06:52    218

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов аҳоли мурожаатларини манзилли ўрганиш ва ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, бугун ана шундай ўрганишлар "Тувадоқ" ҳамда "Ултарма" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида олиб борилди.

Таъкидлаш лозимки, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш инсонпарвар ислоҳотларнинг туб негизини ташкил этади.

Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишлар туманнинг чекка ҳудудларида ҳам салмоқли ўзгаришларга сабаб бўлаётир. 

Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарорига асосан, тумандаги 14 та маҳаллада ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 21,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Жумладан, "Тувадоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида айни қарор асосида янги сув қудуғи қазилиб, мавжуд муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Маҳалладаги оралиқ йўлларни асфальтлаш масаласи ҳам устувор бўлиб турибди. Ушбу муаммони ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, томорқаларни суғориш тармоқларини барпо этиш ва электр таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммолар "Ултарма" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам босқичма-босқич ечим топмоқда.

Маҳаллада "Ташаббусли бюджет" орқали ғолиб топилган лойиҳа асосида 2 та сув қудуғи қазиб чиқарилди, бироқ уларни тармоққа улаш айрим сабабларга кўра кечикмоқда. Туман ҳокими мазкур масалани маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида муҳокама қилиб, муаммони қисқа муддатда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.