Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллага сув келтирганлар Ултармада ҳам азиз бўляпти

×

 2023-07-07 20:24:59    215

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Ултарма” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси “Ташаббусли бюджет”нинг ўтган йилги иккинчи мавсумида ҳудудда ичимлик сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф киритишган ва якунда ушбу лойиҳа ғолиб деб топилиб, 2 та тик қудуқ қазиб чиқарилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд. 180 млн. сўм маблағ сарфланди.

Маҳалла раиси Комилжон Ҳасановга кўра, янги қазиб чиқарилган қудуқлардан бирини тармоққа улашда айрим муаммолар юзага келган ва туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг ёрдамида ушбу муаммога ижобий ечим топилиб, ҳозирда 700 га яқин хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлашга эришилди.

- Халқимизда, сув келтирган – элда азиз, деган гап бор. Дарҳақиқат, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ичимлик сув масаласини ҳал қилиш бўйича таклиф киритган ва овоз йиғиш жараёнида фаоллик кўрсатган ташаббускор фуқароларимиз номи бугун маҳаллада алоҳида ҳурмат билан тилга олиняпти. Шу лойиҳага бош қўшган, уни амалга оширишда тиниб-тинчимаган қишлоқдошларимизни ёши улуғлар эзгу дуолари билан алқаб юришибди. Бўлаётган бу ишлардан руҳланган аҳоли саъй-ҳаракатлари эвазига 3 километрдан ортиқ масофада янги ичимлик сув тармоқлари тортилди, - дейди маҳалла раиси.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.