Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олис қишлоқда барпо этилган маиший хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди
2023-07-07 20:26:20 221
Бағдод туманининг энг олис аҳоли яшаш манзилларидан бири - “Ултарма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Гуландон Эшонқулова томонидан маиший хизмат кўрсатиш маркази барпо этилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2,5 млрд. сўм йўналтирилди ва янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида аҳолига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлса, иккинчи босқичда, 500 млн. сўм миқдорида банк кредити эвазига, кийим-кечак ва парфюмерия маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Янги объект кеча, 6 июль санасида фойдаланишга топширилди.
Таъкидлаш керакки, туманда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва соҳага доир муаммоларни бартараф этиш орқали қулай инвестициявий муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.