Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чекхитойда янги барпо этилган ичимлик сув иншооти фойдаланишга қабул қилинди
2023-07-12 17:03:36 215
Бағдод туманининг "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида янги барпо этилган ичимлик сув иншооти фойдаланиш учун қабул қилиниб, кўп йиллик муаммо барҳам топди.
Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарори мазкур муаммо ечимида асосий омил бўлганини таъкидлаш лозим.
Лойиҳага кўра, 2 та янги қудуқ қазилиб, сув миноралари, трансформаторлар ва ҳимоявий тўсиқлар ўрнатиш, шунингдек, 3 минг 820 метр масофада тармоқ тортиш назарда тутилиб, натижада 274 та хўжаликда ичимлик сув билан боғлиқ муаммо батамом ҳал этилди.
"Фарғона сув таъминот" МЧЖ туман филиали бошлиғи Зафаржон Усмоновнинг маълум қилишича, маҳаллада ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси атиги 20 фоизни ташкил этган бўлса, янги лойиҳа доирасидаги ишлар тўлиқ якунлангач, бу кўрсаткич 80 фоизга етди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.