Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
2023-07-12 17:57:01 218
Бугун Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LVII (эллик еттинчи) сессияси бўлиб ўтди.
Депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган сессия ишида муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида;
2023 йилнинг 6 ойи давомида одил судлов фаолиятини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани суди раиси О.Сиддиқовнинг ахбороти;
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашевнинг 2023 йил 6 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида қилинган ишлари юзасидан ахбороти;
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Ш.Ахунбаевнинг 2023 йил 6 ойи давомида туманлараро суд томонидан одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар юзасидан ахбороти;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод тумани Халқ қабулхонаси мудири Ф.Очилдиевнинг 2023 йил 2-чораги давомида туманда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;
Бағдод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Давлатовнинг 2023 йил 2-чорак якуни бўйича “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари” доирасида ажратилган кредитларни мақсадли йўналтириш доирасида амалга оширилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан ҳисоботи;
Бағдод тумани адлия бўлими бошлиғи Ф.Мамажоновнинг 2023 йил 6 ойи давомида туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳудудий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишлар ҳолати юзасидан ахбороти;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туманда олиб борилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари А.Тожиевнинг ҳисоботи;
Бағдод тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-яримйиллик ижроси ҳамда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар бўйича туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Садриддиновнинг ҳисоботи;
Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Шерғозиевнинг туманда соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамнинг кўрсатилиши юзасидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
Бағдод тумани “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар ажратиш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Сессия якунида, кун тартибидаги масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.