Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдоддаги ТҚШЎҚТКМда 6 ой давомида 588 нафар бемор операция қилинди

×

 2023-07-13 12:02:31    142

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шифохоналарда жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 1 минг 96 нафар (ўтган йилнинг мос даврида 914 нафар) беморда турли жарроҳлик амалиётлари ўтказилган бўлса, мазкур амалиётларнинг 588 таси (ўтган йилнинг мос даврида 439 та) туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлар марказида амалга оширилган. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жамолиддин Шерғозиев халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 57-сессиясида маълум қилди.

Жарроҳлик амалиётларининг 130 таси – нейрохирургик, 155 таси – травматологик операциялар ҳисобланиб, жами амалиётларнинг 178 таси юқори технологик воситалар ёрдамида бажарилган. Шунингдек, операцияларнинг 300 таси туғруқхона бўлимида, 105 таси хўжалик ҳисобидаги хурургия бўлимида ва яна 100 таси гинекология бўлимида амалга оширилган.

- Бу йил марказга келтирилган лапороскоп ва гемодиализ аппарлари иш бошлади. Ўтган йилдан фойдаланиш бошланган кўп қисмли компьютер томографияси (МСКТ) аппарати ёрдамида эса ўтган 6 ойда 957 нафар беморда 1 минг 110 та текширув, гемодиализ аппаратида 18 нафар беморда 493 та муолажа, лапароскопда эса 48 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, - дейди Ж.Шерғозиев.

Таъкидлаш лозим, йил бошидан буён ушбу марказга 10 турдаги жами 61 та – қиймати 1 млрд. 262 млн. сўмлик замонавий аппарат ва ускуналар келтирилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.