Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик ҳожилар ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди

×

 2023-07-14 18:15:27    139

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар бергинимиздек, жорий йилнинг 10 июнь санасида 70 нафар тумандошимиз муборак Ҳаж зиёратига юборилган эди. 

Бугун, 14 июль куни, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш бахти насиб этган ҳожиларимиз Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келишди. 

Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтган юртдошларимиз Бағдод тумани ҳокимлиги вакиллари, мутасадди ташкилотлар ходимлари, ҳожиларнинг оила аъзолари, яқин кишилари иштирокида ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди. 

Ҳожилар юзида Ислом динининг бешинчи рукни адо этилгани файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўринади.

– Ўзбекистонимизни дунё мамлакатлари ичида қанчалик мустаҳкам обрў-эътиборга эга эканига ўша ерга борганда яна бир карра гувоҳ бўлдик. Бу, бевосита муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятлари билан боғлиқ. Шундай давлат фуқаролари эканимиздан ғурурландик, инсон қадри улуғланган юртимиз истиқболи учун дуода бўлдик, – дейишди ҳожилик мақомини олганлар. 

Зиёратингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.