Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказидан ўтувчи автомобиль йўлида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

×

 2023-07-17 19:15:13    207

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказидан ўтувчи “Фурқат” темирйўл станциясига шохобча” автомобиль йўлининг 21,5-километридан 21,7-километргача бўлган қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўналишда транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг бугун, 17 июль кунги 99-11-152F/23 сонли фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарининг айни мазмундаги 63-сонли хати инобатга олинган.

Таъкидланишича, “Фурқат” темирйўл станциясига шохобча” автомобиль йўлининг 21,5-километридан 21,7-километригача бўлган қисмида ерости сизот сувлари сабабли йўл пойи асоси ҳамда асфальт-бетон қопламаси чўкиб, автотранспорт воситалари қатнови учун носоз ҳолатга келган. Бу носозликларни бартараф қилиш учун йўлнинг 200 метрлик қисмини 2 метр чуқурликда қазиш ва 1,76 метр қалинликда қум-шағал аралашмаси билан тўлдириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, йирик чақиртошли асфальт-бетон қоришмасидан иборат 9 см қалинликда, йирик донали асфальтбетон қоришмасидан 9 см қалинликда ва майда донали асфальт-бетон қоришмасидан 6 см қалинликдаги қопламалар қуриш режалаштирилган.

Қурилиш ишлари бугун, 17 июлдан (кун якунида) бошланиб, 20 августга қадар давом этиши фармойишда кўрсатиб ўтилган.
Қурилиш-муҳандислик йўналишидаги корхона ва ташкилотлар (“Ўзбектелеком” АЖ туман бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман филиали, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Бағдодтумангаз” бўлими) мазкур қурилиш-таъмирлаш ишларида ўз йўналишлари бўйича хизмат олиб бориши лозимлиги ҳам фармойишда таъкидланган.

Фармойиш ижросини таъминлаш туман ҳокими ўринбосари А.Тожиев ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Хайитов зиммасига юклатилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.