Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чўлюнусда электр таъминоти яхшиланади

×

 2023-07-18 19:30:52    226

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилаётир.
Жумладан, туманнинг "Чўлюнус" маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларни бартараф этишга киришилди. 

- Қарорга асосан, маҳалла ҳудудига 27 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 1.1 км узунликда 0.4-10 кВ ли электр узатиш тармоғини барпо этиш режалаштирилган, - дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров. - Шунга кўра, янги электр узатиш тармоғини қуриш учун мўлжалланган темир-бетон таянчларни ўрнатиш ишлари бошланди.

Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, ҳудуддаги 230 дан зиёд хонадонга электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар батамом барҳам топади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.