Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими: “ММА спорт турини янада оммалаштириш учун зарур шароит яратилади”
2023-07-19 16:43:18 187
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов туманда аралаш қоидалар жанги – ММА спорт турини янада оммалаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади. Яқинда Қирғизистон Республикасининг Қораболта шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли қатнашган, “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Асадбек Муҳаммадалиев билан кечган самимий суҳбатда бир қатор ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
- Қирғизистонда ўтказилган жангни томоша қилдим ва ғалабангиздан жуда севиндим, - деди туман ҳокими. Ўтган йилги турнирда ҳам матонат кўрсатиб, якунда ғолибликка эришганингиз ҳам эсимда. Сиздек мард ва жасур, ютуқларга чанқоқ фарзандни вояга етказган ота-онангизга, устозларингизга минг раҳмат. Навбатдаги муваффақиятингиз туманимиз ёшларида спортга бўлган иштиёқни янада оширади, уларни янги-янги марралар сари илҳомлантиради, деб ишонаман, - деди туман ҳокими.
Спортчининг устози – муайтай бўйича 4 карра Ўзбекистон ва 1 карра жаҳон чемпиони, 1-ДАН қора белбоғ соҳиби Жаҳонгир Иномжоновнинг айтишича, аралаш жанг санъати билан шуғулланиш учун атроф туманларда ҳам махсус спорт заллари мавжуд эмас. Бу эса, мазкур спорт турининг оммалашувига тўсқинлик қилаётир. Қолаверса, Ўзбекистон ММА федерациясининг тумандаги бўлимини ташкил этиш ҳамда ҳаваскор спортчиларни ушбу ташкилот атрофида жамлаб, профессионал фаолиятга тайёрлаш ҳам айни муддао бўлади.
Юсуфжон Хусаинов ушбу таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлади: аввало, мавжуд ёпиқ спорт иншоотида октагон ташкилланади ва зарур жиҳозлар билан таъминланади. Ҳаваскорлар ва профессионаллар ўртасида халқаро мусобақалар таъсис этилади, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан туманимиз спортчиларини доимий рағбатлантириб бориш, хорижий турнирларда уларнинг иштирокига алоҳида эътибор берилади.
Туман раҳбарининг қўлловидан спортчилар мамнун бўлишди ва келгусида ҳам Бағдод шарафини муносиб ҳимоя қилишга ваъда беришди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.