Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўстликда 5,3 км. узунликдаги ички йўллар асфальт қопламага эга бўлмоқда

×

 2023-07-19 16:44:24    130

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар давлат дастурлари ва “Ташаббусли бюджет” каби самарали лойиҳалар асосида тизимли ҳал этилмоқда.

Қайд этилишича, 3 минг 520 нафар аҳоли истиқомат қиладиган “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд ички йўлларнинг умумий узунлиги 10,5 км.ни ташкил этиб, уларнинг атига 1,5 км.лик қисми асфальтланган эди, холос. 
Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарори асосида маҳаллада 1 км. узунликдаги ички йўлга асфальт ётқизилган бўлса, энди ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, яна 5,3 км. узунликдаги ички йўллар асфальтланмоқда.

- “Дўстлик” даҳасидаги кўп қаватли уйлар атрофи, Наврўз, Бобуршоҳ, Ҳувайдо, Ҳамид Олимжон, Кўкаламзор ва Дўстлик кўчаларида жами 5 минг 330 метрлик ички йўлларни асфальтлаш режаланган, - дейди МФЙ раиси Зуҳрахон Умматқулова. – Бунақаси сираям бўлган эмас! Яхши эслайман: бир пайтлар туман бўйича бир йилда 5 ёки 6 км. йўл асфальтланарди. Мана, энди битта маҳаллада шунча ҳажмда иш бажариляпти. Бунинг учун 2 млрд. 360 млн. сўм маблағ йўналтирилган. Аҳолимиз бу бўлаётган ишларни кўриб, жуда мамнун бўлишяпти, муҳтарам Президентимизга раҳматлар айтишиб, эзгу дуолар қилишяпти.

Таъкидлаш керакки, қўшимча 360 млн. сўм маблағ эвазига маҳалла ҳудудида 1,5 км. узунликда пиёдалар йўлакчаси ҳам барпо этилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.