Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Намуна – номига муносиб маҳалла бўлади

×

 2023-07-20 17:27:16    193

PDF yuklash
Chop etish


507 хонадон – 648 оила – 2 минг 329 нафар фуқарони бағрига олган “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини бугун улкан қурилиш майдонига айланди. Маҳалла раиси Шавкатжон Қодировга кўра, бу маскан қанча-қанча замонлардан бери бу қадар кенг кўламли бунёдкорликка гувоҳ бўлган эмас.

- Оталаримизнинг ҳам, бизнинг ҳам болалигимиз эгри-букри йўллар-у қумлоқ йўлларда ўтди. Ҳали-ҳалигача опа-сингилларимиз сувни бир чақиримдан ташиб келтиришади. Ёмғир сепалаб ўтсаям, салгина шамол турсаям “свет” ўчиб, бир кун-ярим кун нари-берисида ёнмайди, симёғочлар нобоп. Мана шунақа муаммолар билан улғайдик биз, лекин фарзандларимизминг толеъи кулди: маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун амалий ҳаракатлар бошланди, - дейди раис.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов мазкур ҳудудда сектор раҳбари сифатида сайёр қабуллар ўтказганида, уларда ички йўлларни асфальтлаш, ичимлик сув ва электр таъминотини яхшилаш билан боғлиқ масалалар кўндаланг бўларди. Ва ниҳоят, аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган бу муаммоларга ечим топилди: алоҳида дастур билан барча йўналишда иш бошланди.

Айни кунларда ичимлик сув қудуғини қазишга киришилди, сув минораси келтирилди. 2,5 километр узунликда янги тармоқ тортилиши эвазига 210 та хонадонга илк бор обиҳаёт олиб кирилади. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида эса, носоз симёғочлар ўрнига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди, мавжуд трансформаторлар мукаммал таъмирланди ва яна 2 та янги трансформатор ўрнатилиши, сип-кабеллар тортилиши белгиланган.

- Ички йўлларни асфальтлаш ишлари бугун-эрта бошланади, - дейди Ш.Қодиров. – Шу кунгача Обод, Тинчлик ва Шодлик кўчаларида жами 2,5 километрлик ички йўлларга шағал ётқизилиб, асфальтлашга тайёрлаб қўйилди. Қайд этишим керак, ҳудудимизда 1,3 км. турпоқ қатламли, 5,5 км. дан ортиқ тош-шағал қопламали йўллар мавжуд. Бу кўчаларда йўл инфратузилмасини яхшилаш учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига таклифлар киритишни мақсад қилганмиз. Насиб бўлса, аҳолининг бирдамлиги, аҳил-иноқлиги билан бунга ҳам эришамиз.

Умуман олганда, Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар давлат дастурлари ҳамда “Ташаббусли бюджет” каби самарали лойиҳалар асосида тизимли ҳал этилмоқда. Айтиш мумкинки, бунинг ҳаётий ифодаси тез орада яна бир карра бўй кўрсатади: Намуна – номига муносиб маҳалла бўлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.