Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2023 йилнинг ўтган олти ойи давомида туманимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар

×

 2023-07-20 17:30:33    136

PDF yuklash
Chop etish


✅ 2023 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Бағдод туманида 5 минг 857 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.

✅ Бугунги кунда туманимизда аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлардан 278 нафари тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлиб, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида уларга  2 млрд. 994 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

✅ 7 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 32 млн. 800 минг сўмлик таълим контракт тўловлари "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

✅ 378 нафар хотин-қизларга таълим контрактларини тўлашлари учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредити ажратилди.

✅ 111 нафар хотин-қизларга субсидиялар ажратилиб, 991 млн. 600 минг сўм маблағ йўналтирилди.

✅ 4 минг 865 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 385 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилиб, уларнинг 95 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди, 11 нафарига асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия берилди.

✅ 5 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтган хотин-қизларга 7 млн. 350 минг  сўм маблағ берилди, 3 нафари ишга жойлаштирилди, 2 нафарига турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.

✅ 27 нафар даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳамда "Аёллар дафтари" маблағлари ҳисобидан 567 млн. 119 минг сўмлик маблағ сарфланиб, соғлом ҳаётга қайтарилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.