Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Узоқ яшашни истасанг, яқин кел”: Бағдодда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилди
2023-07-21 15:55:46 197
Бағдод туманининг “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” ҳамда Соғлом оилани шакллантириш умуммиллий ҳаракати доирасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам”, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Узоқ яшашни истасанг, яқин кел” каби шиорлар остида ташкилланган тадбирларда аҳолининг кенг қатлами, хусусан, кўчабошилар, оқила аёллар, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган хотин-қизлардан иборат 300 нафарга яқин кўнгилли қатнашди.
Тадбирлар доирасида бадантарбия машғулотлари, шахмат-шашка, волейбол ҳамда арқон тортиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги саломатлик маркази ходимлари томонидан тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш тўғрисида зарур тушунчалар берилди. Мавзу юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган аёлларнинг тавсиялари оммалаштирилди.
Шунингдек, туманда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган оилалар вакиллари туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирларда, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева иштирокчиларнинг фаоллиги учун уларга миннатдорлик билдирди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.