Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чорвачилик - қут-барака манбаи
2023-07-22 17:09:08 207
Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Ғофуржон деҳқон” чорвачилик комплексида Чехия, Дания, Германия, Австрия давлатларидан келтирилган минг бошга яқин зотдор қорамоллар парвариш қилинади.
Тажрибали чорвадор Одилжон Хўжаев раҳбарлик қилаётган мазкур корхонадаги қорамолларнинг 300 бошини соғин сигирлар ташкил этади. Улардан кунига ўртача 27-28 литрдан сут соғиб олинади. Эътиборлиси, 60 нафардан зиёд ишчи фаолият кўрсатаётган чорва комплексида жараёнлар тўлиқ замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилади.
Чорвачилик комплекси ихтиёрида 347 гектарга яқин озуқа майдонларидан унумли фойдаланиш учун 4 дона трактор мавжуд. Шунингдек, комбайн ва озуқани етиштириш, йиғиб олиш ва сақлашда зарур бўлган 10 турдаги агрегатлар сотиб олинган. Шароитлар яхшиланиши, табиийки, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортиб боришига замин яратмоқда. Мисол учун, 2020 йилда корхонада 320 тонна сут етиштирилган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йили 2 ярим минг тоннага ўсди.
- Эришган натижаларимиз билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, - дейди Одилжон Хўжаев. - Айни кунларда катта лойиҳани амалга ошириш тараддудидамиз. Комплексимизда сутни қайта ишлаш тизимини йўлга қўймоқчимиз. Насиб қилса, кунига 10 тонна сутни қайта ишлаб, сариёғ, пишлоқ каби маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган линияни келгуси йилнинг 2-чорагида ишга туширишни режалаштириб турибмиз.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.