Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Бағдод-2” маҳалла фуқаролар йиғинидаги трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-07-24 15:51:04 210
Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда тасдиқланган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Бағдод-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 250 кВа бўлган 9-трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бунда, мутахассислар томонидан трансформатор пунктининг мой сатҳини ростлаш, бўяш ва монтаж ишлари бажарилди.
Таъкидланишича, мазкур трансформатор пункти орқали ҳудуддаги 280 та хўжаликка электр энергияси етказиб берилади.
Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.