Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олчин маҳалласидаги юздан зиёд хонадонга илк марта обиҳаёт кириб боради

×

 2023-07-25 17:33:44    208

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

Жумладан, "Олчин" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллабай ўрганишлар давомида ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича аҳоли томонидан билдирилган мурожаатга кўра, давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллаларда инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори асосида, янги сув қудуғи қазиб чиқарилди. Сув минораси, трансформатор пункти ҳамда иншоот атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилди. Шунингдек, 2 минг 400 метр узунликда ичимлик сув тармоқлари тортилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун эса 1 млрд. 50 млн. сўм маблағ йўналтирилгани эътиборга молик.

- Лойиҳада белгиланган ишларнинг 90 фоизи бажариб бўлинди, фуқароларимиз тармоққа уланиб, ўз ҳовлисига сув ҳисоблагичлари ва жўмраклар ўрнатишса, бўлди, - дейди маҳалла раиси Абдуллажон Собиров. - Давлатимиз раҳбарининг шу қарори асқатиб, Олчин, Равнақ, Мунаввар, Ободлик ва Яхши ният кўчаларида мавжуд 128 та хонадонга илк марта обиҳаёт кириб бормоқда.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.