Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда
2023-07-26 16:06:39 308
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Бағдод туманидаги барча маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборлиси, кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Шунингдек, ҳашар ишлари ободонлаштириш бошқармаси, бошқарув сервис компаниялари ҳамда ширкатлар ходимлари томонидан ҳам ташкилланмоқда.
Уюшқоқликда давом этаётган ҳашарларда маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари, пиёдалар йўлакчалари тартибга келтирилмоқда. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига зарурий техникалар жалб этилмоқда.
Ҳар бир хонадон томорқалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
- Фарғона-Қўқон автомобиль йўли ёқасида "Саидобод" маҳалласида яшовчи фуқароларга қарашли 35 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари жойлашган. Уларнинг барчаси тозалов-ободонлаштириш ишларида жонбозлик кўрсатмоқдалар. Ҳосил бўлган қаттиқ-қурилиш ва маиший чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида ташиб кетиляпти, дейди "Саидобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Икромжон Низомов.
Туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Иқболжон Боймирзаевга кўра, ҳашар ишларига ходимлар ва бошқарма тасарруфидаги техник воситалар жалб этилган. Тозалов-ободонлаштириш ишлари давомида эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган 6 та оилага тегишли ҳовли-жойлар бепул таъмирланди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.