Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
4 та маҳаллани туман маркази билан боғловчи йўлда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
2023-07-31 18:48:55 184
Самандарак, Чўринди, Кўчкак ва Бедарак каби аҳоли яшаш манзилларини туман маркази билан боғловчи 4Н 928 қатнов йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айни муаммо кўп йиллардан буён ечим топмай келаётган эди.
- Бир вақтлар ушбу йўл асфальтланган, аммо 113 метрлик қисмига асфальт ётқизилмасдан қолиб кетган. Аҳолига енгиллик яратиш мақсадида, йўлнинг қолган қисми ҳам асфальтланиб, йиллар давомида ҳосил бўлган чуқур-чаноқлар текисланди. Бунинг учун 180 млн. сўм маблағ йўналтирилди, - дейди туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Умиджон Йигиталиев.
Олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида, транспорт қатнови учун қулай шароит яратилди ва бу билан туман марказига боришни истаган фуқароларнинг узоғи бирмунча яқин бўлди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.