Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Менинг йўлим”: Чуваланчида ички йўлларнинг 3,5 километрлик қисми асфальтлашга тайёрланмоқда
2023-07-31 18:57:09 195
“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилган “Менинг йўлим” лойиҳасида Бағдод туманидаги "Чуваланчи" маҳалласи ички йўлларини созлаш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам ғолибликни қўлга киритган эди. Лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг 3 минг 510 метрлик қисмига асфальт ётқизиб, текис ва равон ҳолатга келтириш кўзда тутилган. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Умидахон Ҳалилованинг маълум қилишича, бугундан айни лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
- Таклифимиз 11 минг 360 та овоз тўплади ва натижада ғолиблар сафидан ўрин олдик. Натижада, лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд. 347,5 млн. сўм маблағ ажратилишига эришдик. Бу - маҳалламиз аҳлининг бир мақсад йўлида собитқадам ва якдил экани, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик билан барча муаммоларни ижобий ҳал қилиш мумкин эканини кўрсатди, - дейди У.Ҳалилова.
Айни вақтда асфальтланиши белгиланган ички йўлларга шағал ётқизилмоқда. Соҳада узоқ йиллик тажрибага эга бўлган "Тараққиёт қурилиш файз" масъулияти чекланган жамияти ходимлари ушбу лойиҳани ҳам маромига етказиб уддалашни мақсад қилишган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.