Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Намуна" маҳалласининг ички йўллари текис ва равон бўлади
2023-08-02 17:43:18 236
Бугун Бағдод туманининг барча қишлоғ-у маҳалласида қурилиш-ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган дастурлар ижроси, ислоҳотлар самараси, тумандаги қишлоқ ва маҳаллалар ободлиги ҳамюртларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётир.
Жумладан, “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси кўп йиллардан бери ички йўлларнинг абгор ҳолатидан шикоят қилар эдилар. Алоҳида дастур асосида ажратилган маблағ ҳисобига, ҳудуддаги ички йўлларнинг 2 минг 645 метр қисми шағалланиб, эндиликда афсальт ётқизиш ишлари давом этмоқда.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Собиржоновнинг айтишича, режага мувофиқ, Тинчлик, Шодлик ҳамда Обод кўчалари текис ва равон кўриниш олади.
Маҳалла аҳли ҳозирда "Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилдаги иккинчи мавсуми учун ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилувчи лойиҳа-таклифларни тайёрламоқдалар. Овоз бериш жараёнини уюшқоқлик билан ўтказишни мақсад қилиб турган аҳоли маҳаллага ўзгача шукуҳ бағишлаётган равон йўллар ва кўркам қиёфадан жуда-жуда мамнун.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.